Шўрчи туманидаги маданий мерос объектлари ҳудудларида ғишт ишлаб чиқарилаётгани, тупроғидан молхона ва ҳожатхона қурилгани аниқланди. Бунинг оқибатида ёдгорликларга 3,1 млрд сўмлик зарар етказилган.
Яккабоғ туманида электр таъминоти корхонаси масъуллари VI-ХII асрларга оид «Чилламазортепа» археология объекти ҳудудига трансформатор пункти ўрнатгани аниқланди. Бунинг оқибатида ёдгорликка 93 млн сўмлик зарар етган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Қашқадарёда 11 та археология мероси объектига 6 млрд сўмга яқин зарар етказилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди. Қолаверса, V-VIII асрларга оид объектларга 1 млрд 488 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди. Ҳолатлар бўйича 37 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ҳоким ота Сулаймон Боқирғоний зиёратгоҳи ҳудудида XII-XIV асрларга тегишли маданий мерос объекти аниқланди. У Хоразмшоҳлар ва Олтин Ўрда даврига хослиги, яъни Сулаймон Боқирғоний яшаган давр ва ундан кейинги даврларга тўғри келиши тахмин қилинмоқда.
Самарқандда Афросиёб археологик объекти яқинида ободонлаштириш иншооти қуриш учун ер кавлангани аниқланди. Кавланган чуқурдан ўрта асрларга оид сопол буюм қолдиқлари, ғишт ва қабристон қолдиқлари топилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг